Университет янгиликлари

Мақсад талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишдир

1 May, 2021
Бугун кўплаб юртдошларимиз “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида диёримизнинг ҳудудларидаги дам олиш масканлари, зиёратгоҳларга ташриф буюришмоқда. ҚарДУ Табиий фанлар факультети Кимё йўналиши 2-босқич 019-140 гуруҳ талабаларининг “Ватанпарварлар боғи”га уюштирган саёҳатлари унутилмас таассуротларга бой бўлди. Айниқса, бир вилоятнинг буюк сиймолари, қадимий обидалари, сервиқор тоғлари, ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлари, бепоён кенгликларигача акс эттирилган Ўзбекистон миллий харитаси макети қизиқишларга сабаб бўлди. Мухтасар айтганда, бу ерга ташриф буюрувчилар Ўзбекистонимиз ҳудудлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади.
 
Жорий йил 29-апрель куни Табиий фанлар факультети Кимё йўналиши 019-97- гуруҳ талаба-ёшлари гуруҳ раҳбари Д.Гулбоева бошчилигида “Ватанпарварлар боғи”га экскурсия уюштирилди. Боғдаги сунъий кўл, кириш дарвозаси, амфитеатр, ҳарбий хандақ, қояда тошга чиқиш, ўқ отиш жойи ва лукодром, парашютдан сакраш минораси саёҳатни янада эсда қоларли бўлишини таъминлади.