Университет янгиликлари

ҚарДУ таянч докторанти муддатдан аввал ҳимоя қилгани учун 84 млн. сўм рағбатлантириш олди

23 February, 2021

Авазназаров Одилжон Раҳматуллоевич 2020-йил январь ойида Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича докторантурага қабул қилинган.

2020 йилнинг декабрь ойида Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Фил.70.01 рақамли Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида ўзининг “Алишер Навоий ижодида соқий образи” мавзусидаги 10.00.02 – Ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертация ишини ҳимоя қилди.

Аҳамиятли жиҳати, ёш олим ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 6-ноябрдаги 696-сонли қарорининг 16-бандига мувофиқ ўқиш муддати тамом бўлишидан 2 йил олдин докторлик диссертация (PhD) сини ҳимоя қилгани учун 84 млн. сўм миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилди.