Университет янгиликлари

Айни кунларда барча олий таълим муассасаларида “Orientation week” лойиҳаси ташкил этилмоқда

8 September, 2022

Жорий йилнинг 7-сентябрь куни "Orientation week" лойиҳаси доирасида Қарши давлат университети 2-, 3-сонли талабалар турар жойларида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди.  

Тадбирда Ёшлар масаласига масъуллар, факультетлар деканлари, профилактика инспекторлари, тюторлар ва талабалар турар жойларда яшайдиган 1-босқич талабалари иштирок этди. Учрашувда ёшлар билан дилдан суҳбат қурилди, уларнинг яшаш шароитлари, муаммо, таклиф ва ташаббуслари ўрганилди. 

Шунингдек, ташкил этиладиган кўрик-танловлар, имконият ва имтиёзлар, одоб-ахлоқ қоидалари тўғрисида умумий тушунчалар бериб ўтилди. Маънавий-маърифий учрашувлар давом этмоқда.