Университет янгиликлари

ҚарДУ ўқитувчилари ва талабалари халқаро ёзги мактаб-пленерида иштирок этди

13 June, 2022

Жорий йилнинг 9-11 июнь кунлари Қозоғистон республикаси И.Жансугуров номли Жетисув давлат университетининг 50 йиллиги муносабати билан “Палитра Жетисув” номли халқаро ёзги мактаб-пленери ташкил қилинди. Аҳамиятлиси, пленерда Қарши давлат университети Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси кафедраси доценти Ф.Очилов ҳамроҳлигида 2 нафар ўқитувчи ва 2 нафар талаба иштирок этди. Очиқ осмон остида табиатни табиий ёруғликда тасвирлаган университет жамоаси танловда умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.

Шунингдек, иштирокчилар учун Қарши давлат университети номидан “Асарларида миллий қадриятларнинг ифода этилганлиги учун” номли махсус номинацияси ташкил этилди. Ушбу номинация бўйича ғолибларга совғаларни доцент, ҳакамлар ҳайъати аъзоси Ф.Очилов топширди. Тадбир давомида Ф.Очилов томонидан Мухтор Авезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш бўйича дастлабки келишувга эришилди.