Университет янгиликлари

Талаба-қизлар билан учрашув

11 January, 2022

▪️Жорий йилнинг 10 январь куни Қарши давлат университети хотин-қизлар кенгаши аъзолари ҳамда университет психологи Туркманистонлик талаба-қизлар аҳволидан хабар олиш мақсадида 6-ТТЖда бўлишди. Суҳбат жараёнида қишки таътил вақтида ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналари ҳисобланган асарлар мутолааси ва мунозарасини ташкил этиш ҳақида сўз борди. Шунингдек, пандемия шароитидан келиб чиқиб, санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш, талабалар турар жойида тозалик ва озодаликка эътибор қаратиш борасида зарур тавсиялар берилди.

▪️Мулоқот давомида университет психологи Аббос Ҳусанов талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида психологик семинар-тренинг ўтказди. Тренингда инсон ўзига бўлган ишончин орттириш, стресс ва салбий эмоцияларни бартараф этиш усул ва воситалари ўргатилди. Тадбир якунида талабаларни мурожаатлари асосида  индивидуал суҳбат олиб борилди.