Университет янгиликлари

Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари учун қисқа муддатли семинар-тренинглар ташкил этилмоқда

11 January, 2022

Мазкур курсларни ташкил этишда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказининг ўқув дастуридан унумли фойдаланилмоқда. Университет ректорининг буйруғига асосан факультетлар кесимида тренерлар рўйхати, гуруҳлар ва дарс жадвали шакллантирилган.

 

Семинар-тренингда кредит-модуль (HEMIS) дастурида ишлаш, кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш, кредит-модуль тизимида ўқув жараёнининг меёрий-услубий таъминоти, тизимда меёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, кредит-модуль тизимини рақамлаштириш, кредит-модуль тизимида талабалар мустақил иши ва АРМ фаолиятини ташкил этиш, кредит-модуль тизимида педагоглар фаолияти ва ўзлаштиришни баҳолаш тизими, хорижий давлатлардаги кредит-модуль тизимининг муҳим тамойиллари тўғрисида, шунингдек, молиявий мустақиллик берилган Қарши давлат университетига 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб академик ва ташкилий-бошқарув соҳалари бўйича тақдим этилаётган қўшимча ваколатлар хусусида ҳам батафсил маълумотлар берилмоқда.