Университет янгиликлари

Заковатга старт берилди

10 January, 2022

Хабарингиз бор, таътил кунларида талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Қарши давлат университети томонидан 10-24 январь кунлари қимматбаҳо ютуқлар жамланмасига эга онлайн шаклда турли танловлар, фан олимпиадалари эълон қилинди. Бугун, яъни 10 январь куни анашу танловларнинг дастлабкиси сифатида “Онлайн Заковат” интеллектуал ўйинига старт берилди. Интеллектуал баҳсда иштирок этиш мақсадида @QarDU_zakovat_алоқабот манзили орқали таркибида 1000 нафардан зиёд талаба-ёшларни қамраган 110 та жамоа рўйхатдан ўтди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган беллашув @QarshiDU_zakovat каналида ташкил этилиб, унда 12 та савол ўйналди. Натижалар тез орада эълон қилинади.

Эслатма, “Онлайн Заковат” мусобақаси жами 5 та турдан иборат бўлиб, турнир шаклида ўтказилмоқда. Ҳар бир жамоада таркибида 5 нафардан 10 нафаргача иштирокчи. Беллашув давомийлиги бир соатни ташкил этади. Ҳар бир турда 12 та савол ўйналиб, битта савол жавобига 3+1 вақт берилади (3 минут ўйлашга, 1 минут жавоб йўллашга).

“Онлайн Заковат” интеллектуал ўйини жадвали:

I TUR   - 10 январь соат  11:00

II TUR   - 13 январь соат 11:00

III TUR  - 16 yanvar soat  11:00

IV TUR  - 19 январь соат 11:00

V TUR   - 22 январь соат 11:00