
Пазандалик – нафосат, орасталик ва маданият
23 Июнь 2025, 12:13
Университет янгиликлари
“Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасида Қарши давлат университетида талаба қизлар учун маънавий-маърифий тадбирлар изчил равишда ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги тадбир “Талаба қизлар – пазанда қизлар” мавзусида ташкил этилди.Мазкур тадбир талаба қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, шунингдек, оилавий қадриятлар, орасталик ва меҳмон кутиш анъаналарини тарғиб этишга қаратилди. Тадбирда иштирокчилар томонидан турли мазали ва шифобахш хусусиятга эга бўлган салатлар тайёрланди. Шу билан бирга, миллий анъаналаримизга хос бўлган меҳмон кутиш одоблари, хушмуомалалик ва хонадон маданиятига оид муҳим маслаҳатлар ҳам ўртоқлашилди.