
“Чевар қизлар” – ҳунар, меҳнат, даромад
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва самарали ўтказиш мақсадида мамлакатимиз бўйлаб “Долзарб 90 кунлик” дастури амалга оширилмоқда. Ушбу дастур доирасида Қарши давлат университетида ҳам талабалар учун кенг қамровли тадбирлар, тўгараклар ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Жумладан, “Чевар қизлар” тўгараги ўз фаолиятини жадал давом эттирмоқда. Тўгарак иштирокчилари нафақат чеварлик сир-асрорларини ўрганмоқда, балки амалиётда ўз қобилиятларини намоён этиш имконига ҳам эга бўлмоқдалар. Қизлар тикиш-чеварлик орқали келгуси ўқув йилида талабалар турар жойлари учун чойшаблар тайёрлаш ишларига ҳисса қўшиши, шу билан бирга меҳнат орқали ўзлари учун қўшимча даромад топиш имкониятига эга бўлишлари кўзда тутилган. Бу каби амалий ташаббуслар ёшларнинг ижодий ва фойдали фаолиятга жалб этилиши, меҳнатга бўлган муносабатини шакллантириши ва уларнинг келажакда мустақил ҳаётга тайёргарлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.