Муборак туманида "Зиёлилар боғи" ташкил қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Муборак тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Зиёлилар боғи” ташкил қилинди. Ушбу эзгу тадбирда Қарши давлат университети раҳбарияти, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари, "Ёш экопатрул" волонтёрлар гуруҳи аъзолари фаол иштирок этди. Лойиҳа доирасида туман иқлимига мос 300 туп шарқ туяси, 200 туп қайрагʻоч, 500 туп шумтол каби дарахт кўчатлари экилди. Халқимизда “Яхшидан боғ қолади” деган нақл бежизга айтилмаган. Бугун экилган ниҳоллар, келажакда униб-ўсиб туман ҳудудига кўрк бағишлаши билан бир қаторда, атроф-муҳит экологиясининг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади.