Фахрийлар ва ёшлар учрашуви

Санъатшунослик факультетида архитектура (соҳалар бўйича) йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирокида “Фахрийлар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Тасвирий санъат ва муҳандисик графикаси кафедраси томонидан ўтказилган тадбирга Қашқадарё вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Р.Шаймарданов ҳамда архитектура-қурилиш соҳасида назарий ва амалий билимларга эга бўлган қурилиш муҳандиси М.Раджабов таклиф этилди. Учрашув меҳмонлари жамият ривожида архитектура ва қурилиш соҳаларининг ўрни, аҳамияти тўғрисида гапирдилар. Яхши архитектор ёки қурувчи бўлиш учун соҳа бўйича назарий билимларни чуқур ўзлаштириш, замон талаби бўлган компьютер графика дастурларида бемалол ишлай олиш кўникмаларига эга бўлиш лозим. Сифатли таълим учун университетда барча имкониятлар яратилганлиги эътироф этилди. Мулоқот давомида талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.