Университет янгиликлари

Ўзингиз ва атрофдагилар соғлигини асранг!

17 July, 2021

Қадрли юртдошлар!

Барчамизга маълумки, юртимизда бугунги кун вазиятидан келиб чиқиб COVID-19 бўйича карантин чоралари кучайтирилмоқда. 

Ҳар биримиз ўзимиз ва атрофдагиларнинг соғлигини асрашимиз лозим. Ҳозирги кунда юртимизда юқумли касалликларни олдини олиш мақсадида қатор чоралар кўрилмоқда.

Аммо шунга қарамай, айрим фуқароларнинг ниқобсиз юришлари ва ниқобдан нотўғри фойдаланиш ҳолатлари, юзнинг бурун қисми очиқ ҳолда бўлиши кузатилмоқда.

Сизлардан ўз соғлиғингизни ва атрофингиздаги одамлар соғлиғини ўйлаган ҳолда тиббий ниқоб тақиш қоидаларга қатъий амал қилишингиз, қўлларингизни мунтазам равишда совунлаб ювишингиз талаб қилинади.

Коронавирусдан сақланишнинг ягона йўли - бу эмланишдир. Юртимизда ҳар бир фуқаронинг соғлигига катта эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан хорижий мамлакатлардан бу вирусга қарши вакцина келтирилмоқда. Университетимиз вакиллари, хусусан мен ҳам вакцина олдим. Ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман.  Шундай экан, барчангиз ўзингизни ва атрофингиздагиларни соғлигини асраш учун вакцина олинг. Ушбу имконият ва яратилган шароитлардан унумли фойдаланинг.

Доимо соғ-омон бўлинглар!

Дилмурод Набиев, ҚарДУ ректори