Университет янгиликлари

Д.Набиев: Талабаларга берилаётган имтиёзлар - Президентимиз ғамхўрлигининг олий намунасидир

15 July, 2021

ҚарДУ Матбуот анжуманида ректор Д.Набиев давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга берилаётган қатор имтиёзлар хусусида сўз юритди:

- Президентимизнинг 2021 йил 13 июль куни қабул қилинган фармонига кўра, жорий йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

 - “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади; 

- 2021 йил 1 сентябрдан республикадаги ОТМда тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун Марказий банкнинг асосий фоиз ставкаси миқдорида ва ўқиш муддати тугагандан кейин еттинчи ойдан бошлаб 7 йил муддатда қайтариш шартлари асосида кредитлар берилади. Бу имтиёзлар, аввало, Президентимизнинг ёшларга кўрсатаётган ғамхўрлиги олий намунасидир.