Вазир ва ёшлар учрашуви

1 Февраль 2025, 11:27
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-маёр А.Х.Қўлдошевнинг иқтидорли ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Дастлаб тизимда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ишлар хусусида маъруза тингланиб, вазирлик фаолиятига доир қисқа видеолавҳалар намойиш этилди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вазирга юзланишди. Самимий, очиқ ва жонли тарзда кечган мулоқот давомида блитс саволлар йўлланиб, тўғри жавоб берган қатнашчилар эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Шунингдек, фаол ёшлар вазир ташаккурномаси, китоблар тўплами билан тақдирланди. Эътиборлиси, учрашув давомида вазир суратини чизиб, ўзига топширган Санъатшунослик факультети 2-курс талабаси Маржона Муҳаммадиева ҳам вазир ташаккурномасига эга бўлди. Тадбир якунида А.Қўлдошев ёшларнинг фикри муҳим аҳамиятга эгалиги ва уни амалга оширишда вазирлик доимо ҳамкорлик учун очиқ ва тайёр эканлигини алоҳида таъкидлади.