Университет янгиликлари

Биз ёшлар одам савдосига қаршимиз

16 June, 2021

16 июнь куни Қарши давлат университети Педагогика факультетида Факультетлараро чет тили (ижтимоий ва гуманитар йўналишлар учун) кафедраси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирни Факультетлараро чет тили (ижтимоий ва гуманитар йўналишлар учун) кафедраси мудири Д. Холиқова кириш сўзи билан бошлади. 

Инсон ҳуқуқи, эркини чеклаш, ҳатто унинг ҳаётига зомин бўлувчи бу иллат замирида чиркин бойлик орттиришдек мудҳиш мақсад яширинган. Шунинг учун ҳам ҳар йили миллионлаб одамлар бу иллат домига тушиб қолаётир. Одамфурушлар асосан алдов, зўравонлик йўли билан ёшлар ва аёлларни ўз гирдобига тортмоқда. 

Айни тадбир орқали мазкур жиноятга қарши курашиш билан биргаликда, ёшларнинг ҳуқуқий онгини ошириш кўзланган мақсадлардан биридир.

Тадбирда вилоят Ички ишлар бошқармасидан майор Ш.Муҳаммадиев, Б.Намозов ҳамда капитан Н.Қурбоновнинг мавзу юзасидан қилган маърузалари талабалар томонидан катта қизиқиш билан тингланди. Тадбир сўнггида ёшлар ва тадбир меҳмонлари билан савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар ўтказилди.