Ҳамкор ОТМ ўқитувчиси университет талабаларига дарс ўтди

2 Декабрь 2024, 05:44
Университет янгиликлари

2024-2025 ўқув йилида шартномага муфовиқ факультетнинг 30 нафар талабалари илк бор академик мобиллик асосида ҳамкор ОТМ - Россиянинг Приволжск тадқиқот тиббиёт университетига 4-5-6-курсларда ўқишларини давом эттириш мақсадида юборилди. Ҳозирги кунда талабалар тиббиёт илми ва клиник машғулотларининг илғор тажрибаларини дарс жараёнида ўрганиб келмоқдалар. Жорий ўқув йилида, шунингдек, Қарши давлат университетига Приволжск тадқиқот тиббиёт университети профессор-ўқитувчиларининг  академик мобиллиги асосида ташрифи  режалаштирилганлиги сабабли, 25-ноябрдан тиббиёт фанлари номзоди, доцент Татяна Владимировна Махрова микробиология фанидан Халқаро қўшма таълим дастурлари факультети даволаш иши, педиатрия таълим йўналишлари талабаларига маъруза, мастер-класс, амалий машғулотлар ўтмоқда. Қолаверса, ҳамкор ОТМ ўқитувчисига Тиббиёт факультетининг дарс жараёнлари ҳам таништирилди. Академик мобиллик асосида ташкил этиладиган оқув машғулотлар 2025-йил март ойида ҳам давом эттирилади.