Конституция — фаровон ҳаёт гарови
Кўҳна заминимиз одамлари кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик, тантилик каби улуғ хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олган. У умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қилади. Айни кунларда Қарши давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Хорижий тиллар, Филология, Спорт, Тарих факультетлари, шунингдек, Мактабгача таълим, Технологик таълим кафедралари томонидан “Конституция — фаровон ҳаёт гарови” мавзусида ўтказилган тадбирларда Бош қомусимизга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар, ривожланиш босқичлари ҳамда бугунги кунда тутган ўрни ҳақида кенг маълумотлар берилди. Талабалар томонидан Конститусиямизни тараннум этувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди, қўшиқ ва шерлар ижро қилинди. Тадбирларда фаол иштирок этган қатнашчилар ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.