Сифатли таълим: Энди университет дипломи халқаро даражада тан олинади

2024-йил сентябр ойида ENQA – Олий таълим сифатини таъминлаш бўйича Европа ассоциацияси аъзолигига эга “IAAR” мустақил аккредитация ва рейтинг агентлиги ташқи эксперт комиссияси Қарши давлат университетининг таълим фаолияти сифати ва самарадорлигини жаҳон стандартлари ва мезонларига мувофиқлигини баҳолади. Баҳолаш натижасига кўра, университетнинг “60230100 - Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили)” бакалавр таълим дастури 5 йил муддатга халқаро аккредитациядан муваффақиятли ўтди.Таъкидлаш жоиз, халқаро аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома таълим ва хизматларнинг сифати, уларнинг халқаро талабларга мувофиқлиги кафолатларини тасдиқлайди ва ушбу дастур бўйича олий таълим тўғрисидаги диплом бутун дунёда тан олинади. Маълумот ўрнида, келгусида Қарши давлат университетининг бошқа таълим йўналишларини ҳам халқаро аккредитациядан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Ушбу муваффақият билан университет жамоасини табриклаймиз!