“Зўравонликка қарши 16 кун”
Ҳар йили бутун дунё бўйлаб “Зўравонликка қарши 16 кун” номи остида компания ўтказилади. Ушбу компания аёлларга нисбатан зўравонлик инсон ҳуқуқларига зид ҳаракат эканини ифодаловчи фикр билан рамзий боғланган икки воқеа 25 ноябрь – Халқаро хотин-қизларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш кунида бошланиб, 10 декабрь–Халқаро инсон ҳуқуқлари кунида якунига етади. Ҳар йили юртимизда ҳам бу компания доирасида давлат, ННТлар ва Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда жуда катта самарали ишлар амалга оширилади. Педагогика факультетида “Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликни бартараф этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ ҲПБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник З.Рустамова, университет Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова ва профилактика инспектори Д.Рўзиева, факультет профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Тадбирда сўзлаганлар оилавий (маиший) зўравонликнинг олдини олиш ва унинг салбий оқибатлари, аёлларнинг бугунги жамиятдаги ўрни, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аёллар жамиятнинг фаол аъзоси эканлигига алоҳида тўхталиб ўтишди. Тадбир давомида мавзуга доир видеолавҳа, шунингдек, факультет талабалари томонидан “Адашган аёл” номли саҳна кўриниши намойиш этилди.