Коррупциясиз соғлом жамият сари
Жамият учун энг хатарли иллатлардан бири коррупциядир. У қонун устуворлиги ва адолатнинг издан чиқиши, давлат органларига бўлган ишончнинг пасайишига олиб келади. Филология факультетида “Коррупциясиз соғлом жамият сари” мавзусига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс-назорат” тизимини боҳқариш бўлими бош мутахассиси Ш.Аҳмедов, факультет профессор-ўқитувчилари, филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили), кутубхона-ахборот фаолияти, амалий филология йўналишлари 4 курс талабалари иштирок этди. Сўзга чиққанлар коррупциявий ҳолатлар туфайли юзага келадиган таҳдидлар, жамиятда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, айниқса инсон ҳуқуқлари ва эркинларини таъминлашда ушбу иллатнинг таъсири, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш омиллари хусусида тўхталдилар. Қатнашчилар нафақат бугун, балки келгусида ҳам ҳар қандай шароитда бўлмасин, бундай жиноятлардан огоҳ бўлишлари, коррупция билан боғлиқ жиноятларга қарши муросасиз курашишлари кераклиги хусусида таъкидланди.