Миллий кураш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди
Қарши давлат университети Кураш спорт залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан талаба йигит-қизлар ўртасида миллий кураш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди Унда ўғил болалар 6 та, қизлар эса 3 та вазн тоифаларида ғолиблик учун гиламга чиқдилар. Ҳар бир вазн тоифасидаги курашлар йиғилганлар олқиши остида ғоятда қизғин ва шиддатли кечди. Мусобақа якунида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда сўз олганлар юртимизда спортга қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб, ғолибларни табриклашди. Шундан сўнг шоҳсупанинг юқори поғонасини банд этган қатнашчиларга даражали диплом, миллий кураш либослари топширилди. Мусобақа низомига кўра, ғолиб ва совриндорлар тегишли равишда 1 000 000 (бир миллион), 700 000 (етти юз минг) ва 500 000 (беш юз минг) сўм миқдорида пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.