3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни

7 Декабрь 2024, 09:12
Университет янгиликлари

Мамлакатимизда ҳар йили 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Бунда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992-йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.Бинобарин, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.Сана муносабати билан бугун Халқаро қўшма таълим дастурлари факультети профессор-ўқитувчилари, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва талабалар университет фахрий ўқитувчиси, доцент К.Мирзаева ва Комилон маҳалласида истиқомат қилувчи О.Авазов хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олишди. Самимий суҳбат шукроналик дуоларига уланди. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан айни мазмундаги манзилли йўқловлар давом эттирилмоқда.