Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

7 Декабрь 2024, 09:10
Университет янгиликлари

БМТ ташкилоти томонидан 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни, деб эълон қилинган. Ушбу сана бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади ва бундан асосий мақсад ақлан ва жисмонан нуқсони бор замондошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборатдир.Айни кунларда Қарши давлат университети Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари ва талаба-ёшлари томонидан кексалар, ёлғизлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак бериш ишлари бошлаб юборилди. Жумладан, бугун Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ҳ.Ибодуллаев, амалий математика таълим йўналиши 2 босқич талабалари Қарши шаҳар Маҳаллот МФЙ Қумқишлоқ кўчаси 1 уйда яшовчи 1 гуруҳ ногирони Н.Кенжаев ва Яккабоғ кўчаси 2 уйда яшовчи 1 гуруҳ ногирони Д.Ҳайдаровни йўқлаб бордилар. Улар билан самимий суҳбат қуриб, совғалар улашишди. Саломатлигида муаммо ёки нуқсон бор кишилар, асосан, ногирон ёшлар меҳр-мурувват, эътиборга муҳтож. Уларни мунтазам равишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг чин инсонийлик бурчимиздир.