Университет жамоаси мусобақанинг республика босқичида қатнашади

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти спорт мажмуасида вилоятдаги олий таълим муассасалари ўртасида “Универсиада” спорт мусобақасининг гандбол бўйича ҳудудий босқич беллашувлари ўтказилди. Йигитлар ўртасидаги баҳсларда ғолиблик мураббийлар Камол Бўриев ва Ботир Салайдинов бошчилигидаги Қарши давлат университети жамоасига насиб этди ҳамда республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шаҳрисабз давлат педагогика институти гандболчилари 2-ўринни, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти жамоаси 3-ўринни эгалладилар. Қизлар беллашувида Шаҳрисабз давлат педагогика институти жамоаси гʻолиб сифатида кейинги босқич йулланмасига сазовор бўлди. Қарши давлат университети ва ТАТУ Қарши филиали жамоалари кейинги ўринларни банд этди.