Ўзбекистонда экология соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар ва ислоҳотлар

География ва агрономия факультетида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Йиғма ахборот таҳлилий бўлим бошлиғи Самадов Хуршид Равшанович томонидан “Ўзбекистонда экология соҳасида амалга оширилаётган янгиликлар ва ислоҳотлар” мавзусида очиқ маъруза ўтказилди. Маърузачи ўз нутқида сўнги йилларда мамлакатимизда экология соҳасига қаратилаётган катта эътибор ҳақида гапирди. Жумладан, дунё бўйлаб йил сайин экологик муаммоларнинг кескинлашиб бораётганлиги, Ўзбекистон Республикаси бу соҳада пешқадам давлатлар қаторида экологик сиёсат олиб бораётганлиги, қабул қилинаётган Президент қарор ва фармонлари, концепциялар, айниқса “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва уларнинг ижроси ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Ушбу маърузадан орқали ёшлар экология соҳасига тааллуқли муҳим маълумотларга эга бўлди.