Таълим ва оила

Тиббиёт  факультетида “Таълим ва оила” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда университет Хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова, факультет Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси М.Муҳаммадиева, Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари Н.Эргашева, Л.Якубова ҳамда талаба-қизлар қатнашди. Тадбирда айтилганидек, инсон аввало оила бағрида униб-ўсади, шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида, маҳалла-куйда, таълим муассасаларида сайқал топади.