Шоирга эҳтиром
Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли ўзининг бетакрор ва сермазмун ижоди билан халқимиз маданияти ва адабиётини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ва оғизбирчиликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган улкан ижодкордир. Ҳассос шоирнинг шеър ва достонларида акс этган гуманистик фалсафий қарашлар эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган. Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан Филология факультетида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан Ёшлар масалалари ва маънавий- маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Ж.Бойсунов очиб берди. Тадбирда Филология факультети, Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси доценти Ш.Карамованинг шоир ҳаёт йўли ва ижоди ҳақида маърузаси тингланди. Қорақалпоқ фарзанди бўлган Филология факультети 1-босқич талабаси Рухшона Фарҳодова томонидан шоир ижодидан шеърлар ўқилди.