Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар – умр заволи
Қарши давлат университетида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар – умр заволи” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирга вилоят ДХХ бошқармаси масъул ходими О.Тоштемиров, вилоят Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари Ш.Шаропов, А.Рашидов таклиф этилди. Маърузачилар томонидан мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат тузилмаларининг таълим муассасалари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш билан боғлиқ аниқ вазифалар белгиланганлиги, Жиноят кодексининг 270-276 моддалари билан гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомила қилганлик учун жиноий жавобгарлик тайинлиги айтилиб, ушбу моддалар билан жавобгарликка тортилган ёшлар ҳаётидан амалий мисоллар келтирилди. Шунингдек, БМТ маълумотларига кўра, гиёҳвандлик оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлаётганлигини алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида мавзу доирасида видеолавҳа намойиш этилиб, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.