“Тил билимдонлари” республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талаба ва ўқувчилар ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, талаба-ёшларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, давлат тилининг нуфузини мустаҳкамлаш, ёшлар орасида ўзбек тилига ҳурматни ошириш мақсадида “Тил билимдонлари” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда. Қарши давлат университетида мазкур танловнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда дастлабки саралаш босқичидан юқори балл билан ўтган вилоятимиздаги олий таълим муассасаларидан 18 нафар талабалар ўз билимларини синовдан ўтказишди.

Ҳудудий босқичда иштирокчилар масъул кузатувчи назорати остида ўз телефонлари орқали саралаш босқичида бўлгани каби ўзбек тили имло қоидалари, тиниш белгиларининг қўлланилиши, саводхонлик ва давлат тили тўғрисидаги қонун бўйича тузилган жами 50 та тест саволларини ишладилар ва ҳар бир тестга жавоб бериш учун 40 сониядан вақт белгиланди. Тез орада якуний натижалар эълон қилинади. Маълумот учун, танлов низомига кўра, республика финал босқичида ҳудудий босқичларда 1-2-3-ўринни эгаллаган қатнашчилар иштирок этиш имконига эга бўлади.