Навоий давлат педагогика институти ректори Қарши давлат университети фаолияти билан танишди

Олийгоҳда 13 та факультет, 45 та кафедра мавжуд бўлиб, 65 та бакалавриат, 26 та магистратура ва 27 та докторантура ихтисосликлари бор. Шунингдек, 6 та илмий кенгаш, 1 та илмий марказ, 9 та илмий ва 25 та оʻқув лабораториялари бор. 

Ташриф доирасида Навоий давлат педагогика институти ректори, профессор Мухиддин Калонов университетнинг Кимё-биология, Физика, Тиббиёт факультетларининг ўқув лабораториялари, Кутубхона, Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораторияси, Туризм амалиёт маркази, Академик фаолият ва регистратор бошқармаси (Талабаларга хизмат коʻрсатиш маркази) фаолияти билан яқиндан танишди. Сифатли таълим учун яратилган имкониятлар, илмий ва инновацион лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. 

Қарши давлат университети таълим ва тадқиқотга глобал ёндашувни қўллаб-қувватловчи Ўзбекистондаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Айни ташриф икки олийгоҳ ўртасида ўқув-услубий ҳамда илмий-тадқиқот йуналишларида узоқ истиқболга мўлжалланган ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади.