Тиббиёт кафедраси

14 November, 2022

Кафедра мудири:

Мамарасулов Тўлқинжон Мирзаевич

Тел.: (+99890) 609-11-55

e-mail: dr.tulqinjon@mail.ru

Кафедра ҳақида 

Тиббиёт кафедраси 2022-йил сентябрь ойида университет таркибида ташкил этилган. Ҳозирги кунда тиббиёт кафедрасида 1 нафар доцент, 3 нафар фан номзоди ва 14 нафар ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқдалар. Барча ўқитувчилар магистр даражасига эга ва ўз соҳаларида самарали тадқиқотлар олиб боришмоқда.

Кафедрада лаборатория хоналари турли замонавий лаборатория ишларни бажариш учун жиҳозланган. Амалий дарсларни олиб бориш жараёнида замонавий жиҳозланган хоналар ва фанга хос бўлган кўргазмали қуроллар талабаларнинг билимини янада оширишга хизмат қилмоқда. 

Кафедра қуйидаги йўналишлар бўйича илмий тадқиқотлар олиб боради: 

14.00.33-Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашда менежмент. Оналар ва гўдаклар ўлими сабаб, оқибат, боғлиқлиги ва хавф омиллари (Қашқадарё қишлоқ ва шаҳар материллари асосида) мавзуси бўйича тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Нодиров Тўлқин Саидович.

14.01.05-Кардиология. Қандли диабети бор инфарктдан кейинги эрта стенокардияли беморларда агрессив медикаментоз терапия мавзуси бўйича тиббиёт фанлари номзоди Мамарасулов Тўлқин Мирзаевич.

14.00.33-Чала туғулган болаларнинг соғлиги ақлий ривожланиши ва психосоциал мослашиш ҳолатлари мавзуси бўйича тиббиёт фанлари номзоди Турсунқулова Марҳамат Эргашевна

03.00.08- Одам ва ҳайвонлар физиологияси. Остеоартрознинг юрак-қон томир касалликлари билан патогенетик боғлиқлиги мавзуси бўйича Тўйчиев Сардор Азаматовичларнинг илмий тадқиқотлари бугунги куннинг долзарб масалаларини ечишга қаратиб келинмоқда. 

Турли йилларда кафедра ўқитувчилари томонидан қуйидаги ишлар нашр этилди: 

Дарслик, монография ва ўқув қўлланмалар:

- Нодиров Т.С. ҳаммуаллифликда Соғлом турмуш тарзи. Ўқув қўлланма. 2006-йил, Тошкент. – 167 бет

- Нодиров Т.С. Соғлом турмуш тарзи ва оила саломатлиги. Ўқув қўлланма. 2018-йил, Тошкент. -265 бет

- Нодиров Т.С. ҳаммуаллифликда Ноэпидемик касалликлар эпидимиологияси ва профилакастикаси. Дарслик. 2022-йил Тошкент. -318 бет

- Туйчиев С.А. ҳаммуаллифликда Анатомия. Ўқув қўлланма. 2022-йил, Тошкент.

-Чўлиева М.А., Туйчиев С.А. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг асосий озиқ моддалар билан таъминланиши. Монография. 2022-йил, Тошкент. -104 бет

- Рўзиев А.Ш., Шохюсупов Ш. Микротокковая стимуляция головного мозга при инсульте. Монография. 2022 г., Тошкент. -145 ст.

- Раҳматуллаев Ё.Ш., Туйчиев С.А., Муҳаммадиева М.М., Шукуров Б.С. Clinical characteristics of acute coronary syndrome in young patients. Monograph. 2022 й., Карши, -152 п.г.

-Очилов Ш.З. ва ҳаммуаллифлар Сравнительная оценка альтернативного метода лечения эректильной дисфункции. Монография. Ташкент 2022. -148 с.т.

- Аликулова М.М. Туйчиев С.А Оценка функционального состаяния печени у больных системный склеродермией. Монография. Карши 2022.-175 с.т.

- Амирқулов Б. Д. ва ҳаммуаллифлар Clinical and functional characteristics of the cardiovascular system involvement in various variants of ankylosing spondylitis. Monograph. Ташкент 2022. -147 п.г.

-Туйчиев С.А., Бойбеков Ш.А. ҳаммуаллифлар Бруцеллёз билан касалланган беморларда ичак микрофлорасининг ўзгариши ва унинг коррекцияси. Монография. Қарши 2022. -155 б. 

Ўқув-услубий қўлланмалар: 

-Нодиров Т.С. Оналик ва болаликда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва шакллантириш. Услубий қўлланма. 2009 –йил, Тошкент. -37 бет

- Нодиров Т.С. Гўдаклар ва болалар ўлимининг ўрганишнинг замонавий усуллари. Услубий қўлланма. 2011-йил, Тошкент. -18 бет

-Мамарасулов Т.М. Қандли диабетли беморларда инфарктдан кейинги эрта стенокардия. Ўқув-услубий қўлланма. 2011-йил, Тошкент. -66 бет 

Кафедра профессор-ўқитувчилари:

Бугунги кунга келиб кафедра ҳодимлари университет миқёсида тузилган ёш кафедра бўлишига қарамай ўқув ва илмий ишларда ўз фаолиятини такомиллаштиришда тинмай самарали меҳнат қилишмоқда. Хусусан, Республика ва Халқаро миқёсида ташкил этилаётган қатор конференция ва лойиҳаларда қатнашиб, тажрибаларини оширишмоқда.

Мамарасулов Тўлқин Мирзаевич тиббиёт фанлари номзоди

Турсунқулова Марҳамат Эргашевна тиббиёт фанлари номзоди, доцент.

Нодиров Тулқин Саидович ўқитувчи

Муҳаммадиева Машхура Мустафақуловна ўқитувчи

Шулиева Мухайё Азам қизи ўқитувчи

Рўзиев Адҳам Шуҳрат ўғли ўқитувчи

Ражабов Шерзоджон Нурмаҳмад ўғли ўқитувчи

Баратов Элзоджон Бўранович ўқитувчи

Саидова Мафтуна Қурбоналиевна ўқитувчи

Рустамов Сардор Улуғбек ўғли ўқитувчи

Бойбеков Шерзот Алиевич ўқитувчи

Салимова Гулиҳаё Шавкатовна ўқитувчи

Кафедрада ўқитилаётган фанлар:

Бакалавриат: 60910200- даволаш иши

60910300-педиатрия иши

Нормал анатомия

Нормал физиология

Патологик анатомия

Патологик физиология

Гистология, цитология, эмбриология

Биокимё

Тиббий кимё

Тиббий биология. Умумий генетика.

Микробиология, вирусология, иммунология

Тиббиёт тарихи

Тиббиёт касбига кириш

Лотин тили ва тиббий терминологияси 

Иқтидорли талабалар билан ишлаш.

Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш ҳам яхши йўлга қўйилган, жумладан кафедрада иқтидорли талабалар билан “устоз – шогирд” тизими асосида ўз қизиқишларига биноан таълим берилмоқда. Ҳар бир иқтидорли талабаларга илмий раҳбар тайинланган бўлиб, ўзлари танлаган мавзулари устида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Кафедра фаолиятида иқтидорли талабаларни қўллаб – қувватлаган ҳолда, уларнинг билимларини нафақат назарий, балки, амалий жиҳатдан қўллаш мақсадида вилоятдаги қатор тиббий муассаларда янги замонавий технологияларни ўрганишига имкон яратилмоқда. Бу эса, уларда тиббиёт касбига бўлган қизиқишни уйғотишда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари иқтидорли талабалардан иборат жамоалар Республика миқёсида ташкил этилаётган қатор тадбирлар, конференциялар ва давра суҳбатларида қатнашишига шароит яратилмоқда. Ўз соҳасининг етук мутахассислари томонидан фан олимпидаларида қатнашиш истагида бўлган талабаларга қўшимча дарслар ва тўгараклар ташкил этилган.

Саҳифалар

Тиббиёт факультети
Тиббиёт кафедраси