Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси

1 December, 2021

Кафедра мудири: т.ф.н., доц.

Вардияшвили Афдандил Асқарович

Телефон: (+998 93) 525 14 41

Электрон манзили:  qardu_afdandil@edu.uzvardi41@mail.ru

Кафедра ҳақида

Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари 2021 сентябр ойида “Касбий таълим” ва ”Иссиқлик физикаси ва энергетикаси” базасида ташкил этилди. 2021 йил сентябр ойидан унга в.б т.ф.н., дотс. Вардияшвили Афдандил Асқарович мудирлик қилмоқда.

Кафедрада 6 нафар доцент, 3 нафар катта ўқитувчи ва 6 нафар ассистент ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Илмий салоҳият – 32 %.

Кафедрада 4та патент олинган, 4 та монография, услубий қўлланмалар, чет эл журналларида ва халқаро, республика миқиёсида конференция материалларида мақола, ҳамда тезислар чоп этилган

Кафедрада тайёрланаётган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар: 60711000-Муқобил энергия манбалари (турлари буйича) 5111000-Касб таълими (5320900-Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (енгил саноат) ва 70530904-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланади. Мазкур йўналиш бўйича ҳозирда 115 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Бакалавриат 60711000-Муқобил энергия манбалари (турлари буйича)

Йўналишга кириш (Муқобил энергия манбалари).

Шамол энергетикаси

Қуёш энергетикаси

Гидрогазодинамика

Электр машиналари.

Метрология ва стандартлаштириш

Иккиламчи энергия манбалари.

Иссиқлик техникасининг назарий асослари.

Атом электр станциялари ва уларнинг эксплуатацияси

Қуёш иссиқлик қурилмалари ва тизимлари.

Биомасса энергияси ва улар асосидаги энергетик қурилмалар

Қуёш элементлари, фотоэлектрик батареялар ва уларнинг бутловчи қурилмаларини тайёрлаш технологиялари

Кичик гидроэлектр станциялар

5111000-Касб талими (5320900-Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (енгил саноат)):

Касбий педагогика

Касбий таълим методикаси

Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлар асослари

Енгил саноат маҳсулотлари материалшунослиги

Расм ва бадиий графика

Амалий антропология ва биомеханика асослари.

Композиция асослари

Костюм ва мода тарихи

Енгил саноат маҳсулотлари лойихалаш асослари

Касб маҳорати.

Ўқув устахонаси

Либос дизайни

Енгил саноат маҳсулотларини конструкциялаш

Енгил саноат маҳсулотлари технологияси

Енгил саноат технологик жиҳозлари

Енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жараёнини лойиҳалаш.

Магистратура

70530904-Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит физикаси

Қуёш энергиясининг физикавий асослари

Қуёш энергетикасининг ривожланиш истиқболлари

Қайта тикланувчи энергия манбалари

Фотоволтайканинг физик асослари

Амалий қуёш энергетикаси

Фотоволтайка материалларнинг физикаси

Фотоволтайка материалларнинг оптик хусусиятлари

Қуёш энергетикаси материалшунослиги

Қуёш элементларнинг оптикаси ва спектроскопияси

Кафедра профессор - ўқитувчилари таркиби:

Вардияшвили Афдандил Асқарович, доцент

Теймурханов Анвар техника фанлари номзоди, доцент

Бобожонов Йўлдош Тиловович, доцент

Ўтаев Собир Ачилович, доцент

Дусяров Акмал Саъдуллаевич доцент

Азимова Шоира Гафуровна, катта ўқитувчи

Зохирова Шахноза Муродиллаевна,ўқитувчи

Вардияшвили Асфандиёр Асқарович, катта ўқитувчи

Рахмонов Фарҳод Гаппарович, катта ўқитувчи

Якубова Лариса Собировна ўқитувчи

Саъдуллаева Мухайё Хусан қизи ўқитувчи

Даминова Юлдуз Салимовна, ўқитувчи

Каримова Салима Эломоновна, ўқитувчи

Каримов Баходир Сафарович, ўқитувчи

Кафедрада олиб борилаётган илмий ишлар: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги ПҚ-3012-сонли қарорига мувофиқ олиб бориладиган илмий-тадқиқот ва амалий изланишларга ўз эътиборини қаратган Қарши давлат университети олимлари Европа иттифоқининг “Эрасмус” дастури асосида бажариладиган ишларга фаол иштирок этмоқдалар. Улардан бири “РЕНЕС: Қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасида магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” лойиҳаси ҳисобланади.

Лойиҳа грантхолдери-Италиянинг Л'Акуила университети ҳисобланиб, уни амалга оширишда Европанинг 4 та ОТМлари яъни, Италиянинг ЛЪАкуила Университети бош координатор, Германиянинг Берлин Техника Университети, Швесия Технология Қироллиги институти,Болгариянинг София Химия-технология ва металлургия Университети УCТМ (БЛ) ва Ўзбекистондаги 6та ОТМлари ҳамда ноакадемик ташкилотлар иштирок этмоқдалар.

Лойиҳа 3 йилга (2016-2019 йй) мўлжалланган бўлиб, унинг мақсади: Ўзбекистон давлат муассасалари, саноати экологик ва энергия муаммоларини маҳаллий ва минтақавий даражада ҳал қилишга эга бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари ва барқарор атроф-муҳит соҳасидаги мутахассис – муҳандиснинг янги профилини яратишдан иборат.

Юқорида зикр қилинган “РЕНЕС” лойиҳасини ва унга қуйилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида университетда дотс.А.А.Вардияшвили бошчлигида ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Мазкур лойиҳа доирасида Испаниянинг “ЭДИБОН” фирмаси томонидан “Компьютерда бошқариладиган қуёш электр энергия олувчи қурилма”си ва “Компьютерда бошқариладиган қуёшдан иссиқлик энергия олувчи лаборатория қурилма”лари ўрнатилиб, амалий тажриба синовлари ўтказилди.

 

Эрасмус+ лойиҳаси доирасида Испаниянинг “ЭДИБОН” фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган “Компьютерда бошқариладиган қуёш электр энергия олувчи қурилмаси” фирма мутахассиси томонидан ўрнатилди, ушбу қурилмалда амалий тажриба синовлари ўтказилмоқда.

Кафедра мудири 2021 йил 23-27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инновацион ғоялар хафталилиги “Inno Week.Uz-2021” да иштирок этди.

http://www.qarshidu.uz/images/fak/0-Energ%204.png

Қарши давлат университети гелиополигонидаги “Гелиотеплица”да тажриба машғулотларида

http://www.qarshidu.uz/images/fak/0-Energ%208.png

Ёш дизайнерлар тугарак машғулотида

Кафедранинг асосий илмий йўналишлари:

1.“Энергия ресурсларини тежашда альтернатив энергия манбаларидан фойдаланиш муаммомлар ва ечимлар”

2.“Ноанъанавий ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишда энергия тежамкорлиги”,

Кафедра манзили: Физика факультети, 4-қават

Саҳифалар

Физика факультети
Умумий физика кафедраси
Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбалари кафедраси
Назарий ва экспериментал физика кафедраси