Иқтисодиёт ва сервис кафедраси

31 May, 2021

Кафедра мудири: и.ф.н.доцент.

Қўчқоров Ғайбулла Файзуллаевич

Телефон: (+99891) 561-08-72

Электрон манзили:kuchkarovgaybulla@mail.ru

Кафедра тарихи

“Иқтисодиёт ва сервис” кафедраси 1967 йилда “Сиёсий иқтисод” номи билан ташкил этилган. 1992 йилдан бошлаб кафедра “Иқтисодиёт назарияси” деб юритила бошланди ва 2014 йилда “Иқтисодиёт ва сервис” деб қайта номланди.

Кафедра битирувчиларининг асосий истеъмолчилари – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, тижорат банклари, хусусий корхоналар ҳамда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш секторлари, туристик фирма ва корхоналар ҳисобланади.

Ҳозирги вақтда кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент Ғ.Қўчқоров раҳбарлик қилмоқда. Кафедранинг илмий-тадқиқот йўналиши “Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг ҳудудий муаммолари” мавзусига қаратилган.

Кафедра ташкил этилгандан буён 2 нафар фан доктори,11 нафар фан номзоди етишиб чиқди ва университет илмий салоҳиятига катта ҳисса қўшди. Ҳозирги пайтда кафедранинг илмий-услубий фаолияти самарали йўлга қўйилган бўлиб, сўнгги йилларда кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан 10 дан ортиқ ўқув қўлланмалар, монографиялар, 20 га яқин ўқув-услубий қўлланмалар, 1000дан ортиқ илмий, услубий ва оммабоп мақолалар халқаро, республика ва маҳаллий нашрларда чоп этилди.

Ҳозирда кафедрада 20 нафар профессор-ўқитувчи, жумладан: 2 нафар иқтисод фанлари доктори,профессор , 2 нафар фан номзоди, доцент, 1 нафар фан номзоди, 5 нафар катта ўқитувчи, 10 нафар ассистент ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада бакалавриат таълим йўналиши

2012-2013 ўқув йилида кафедра қошида 5231600 - “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси”  таълим йўналишига талабалар қабул қилинди. Бугунги кунда ушбу йўналишнинг 2,3,4-курсларида жами 105 нафар талаба кундузги таълим шаклида таҳсил олмоқда. Шунингдек, сиртқи таълимда ҳам талабалар таҳсил олмоқда.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5231600 - “Инсон ресурсларини бошқариш” таълим йўналишига талабалар қабул қилинди, ушбу йўналишда 27 нафар талаба таҳсил олмоқда. Шунингдек, сиртқи таълимда ҳам талабалар таҳсил олмоқда.

2014-2015 ўқув йилида кафедра қошида 5160300 – "Туризм" (халқаро ва ички туризм) таълим йўналиши ташкил этилиб, ҳозирда ушбу йўналишнинг 2,3,4-курсларида 112 нафар талаба кундузги таълим шаклида таҳсил олмоқда. Шунингдек, сиртқи таълимда ҳам талабалар таҳсил олмоқда.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5160300 – “Туризм (фаолият йўналишлари бўйича) таълим йўналишига талабалар қабул қилинди, ушбу йўналишда 89 нафар талаба кундузги таълим шаклида таҳсил олмоқда. Шунингдек, сиртқи таълимда ҳам талабалар таҳсил олмоқда. Шунингдек, сиртқи таълимда ҳам талабалар таҳсил олмоқда.

2019-2020 ўқув йилидан кафедра қошида 5233400 - “Туризм соҳасида маркетинг” 2020-2021 ўқув йилидан 5230400-Маркетинг(туризм маркетинги) таълим йўналишлари ташкил этилиб, ҳозирда ушбу йўналишларда 43 нафар талаба таҳсил олмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида олиб борилади. Фанларнинг ишчи ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуалари замонавий педагогик ва ахборот технологиялари асосида ишлаб чиқилган.

Кафедрада магистратура мутахасислиги

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб 5А610301 – “Туризм” мутахассислигига магистрлар қабул қилинди, 1-босқичда 4 нафар, 2-босқичда 7 нафар магистр таҳсил олмоқда. . 

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб 5А230110 – “Демография. Меҳнат иқтисодиёти” мутахассислигига магистрлар қабул қилинди, 1-босқичда 2 нафар магистр таҳсил олмоқда.  

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 5А231601 – “Инсон ресурсларини бошқариш” мутахассислигига магистрлар қабул қилинди, 1-босқичда 8 нафар магистр таҳсил олмоқда.

Бугунги кунда Иқтисодиёт йўналишини тугатиб, раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган битирувчилар рўйхати:

Алмардонов Отабек Панжиевич – “Микрокредитбанк” АТБ Республика бошқаруви

Хақбердиев Дилшод Муродович - ЎзЛТИ Нефтегаз директори

Турсунов Нодир - “Туронбанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи

Шукуров Жамшид - ЎзЛТИ Нефтегаз директори ўринбосари

Джураев Бахтиёр – “ИнфинБанк” АТБ Қашқадарё вилоят филиали бошқарувчиси

Давронов Дилшод - DSI Қарши шаҳар бўлими бошлиғи

Кафедрада ўқитиладиган фанлар:

Бакалавриат йўналишида:

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш

Ресторан бизнеси

Туризм ва меҳмондорчилик менежменти

Маркетинг

Экскурсия хизматларини ташкил этиш

Туризм логистикаси

Туризмни режелаштириш

Бухгалтерия ҳисоби

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

Иқтисодий таҳлил ва аудит

Истеъмол бозори ва харид қобилияти

Солиқ ва солиққа тортиш

Менежмент

Эконометрика асослари

Саноат иқтисодиёти

Статистика

Меҳнат иқтисодиёти

Меҳнат муносабатлари

Меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш

Рул ва банклар

Инсон ресурси иқтисодиёти

Инсон тараққиёти

Инвестицияларни баҳолаш

Иқтисодий таълимотлар тарихи

Иқтисодиёт назарияси

Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Микроиқтисодиёт. Макроиқтисодиёт

Меҳмонхона хизматлари

Корпоратив бошқарув

Магистратурада:

Стратегик инсон ресурсларини бошқариш

Инсон капитали таҳлили

Демографик метод

Давлат бошқарувида инсон ресурслари

Аҳоли ва репродуктив саломатлик

Туризм хизматлар бозори

Туристик корхоналар молиявий хўжалик фаолияти таҳлили

Турмаҳсулот маркетинги

Туризмда инновацион фаолият

Кафедра илмий салоҳияти

Қўчқоров Ғ.Ф. - иқтисод фанлари номзоди, кафедра мудири

Эргашев Р.Х. – иқтисод фанлари доктори, профессор

Очилов А.О. - иқтисод фанлари доктори, профессор

Эркаева Г.П. - иқтисод фанлари номзоди, доцент

Абдиев А.Ч. - иқтисод фанлари номзоди

Кафедранинг хорижий ва миллий ОТМлар билан ҳамкорлиги

Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти

ТАТУ Қарши филиали

Россия Гжел давлат университети

Россия Кубан давлат университети

Германия Липсиг амалий фанлар университети

Белград давлат университети

 “Ипак Йўли” халқаро туризм университети

Кафедранинг илмий-тадқиқот фаолияти

Кафедранинг профессор-ўқитувчилари, мустақил тадқиқотчилари “Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишнинг ҳудудий муаммолари” мавзуси бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Илмий тадқиқотларнинг натижалари халқаро ва республика миқёсидаги Сcопус, Импаcт фаcтор, ОАК тасарруфидаги журналлларда ва илмий-амалий конференциялар тўпламларида чоп этилмоқда.

2019 йилда кафедра аъзоси А.Очилов иқтисод фанлари доктори даражасини олди.

Ҳозирги кунда кафедрада катта ўқитувчилар М.Останова, Ж.Қосимов, Л.Бабаевалар, ўқитувчилар Ғ.Набиев, О.Жўраев ва Ж.Исматуллаевлар мустақил тадқиқотчи сифатида илмий изланиш олиб бормоқдалар.

А. Қобилов 08.00.12. “Минтақа иқтисодиёти” ихтисоcлиги (PhD), бўйича, С.Махмудов 08.00.13. “Менежмент” ихтисоcлиги (PhD) ва Б.Баратов 08.00.13. “Менежмент” ихтисоcлиги (PhD) бўйича таянч докторантурада илмий-тадқиқот фаолиятини олиб бормоқдалар.

Шунингдек, илмий-тадқиқот йўналишидан келиб чиқиб, кафедрада илмий-услубий семинар фаолият кўрсатмоқда. Семинарни кафедра мудири, и.ф.н, доцент Ғ.Қўчқоров бошқармоқда.

2012 йилдан кафедра қошида иқтидорли талабалар учун "Инноватор" талабалар тўгараги (тўгарак раҳбари катта ўқитувчи М.Раимова) ташкил қилинган. 2021 йилда яна бир тўгарак “Тоуризм” тўгараги (тўгарак раҳбари Э.Ғуломхасанов) фаолият бошлади. Тўгараклар фаолияти талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига жалб этишга ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига қаратилган. Профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида талабаларнинг 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференциялар тўпламларида чоп этилди. Талабаларнинг вилоятда жойлашган тарихий обидалар, турфирма ва агентликлар, меҳмонхоналар, замонавий архитектура бинолари, давлат хизмати агентлиги, “Лойиҳалар фабрикаси” ва бошқа диққатга молик жойларга ташрифлари, хорижий ва мамлакатимиз мутахассислари билан учрашувлари ташкил этилди. Талабалар иқтисодий фанлардан фан олимпиадасига, стартап лойиҳалар ва бошқа танловларга мунтазам қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Тўгарак ўз фаолиятини талабаларнинг инглиз, турк, рус тилларида олиб боради.

Кафедра 2016 йил ноябрь ойидан Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастури доирасидаги 574253-EPP-1-2016-1-DE-EPPKA2-CBHE-JP MAGNET: “Университетлар Ўзбекистонда ўрта ёшли аҳолини ўқитиш касбга тайёрлаш марказлари тармоғининг асосий ҳамкори сифатида” (умумий қиймати 646471,0 евро) лойиҳасида иштирок этди.  2018 йилнинг декабрь ойида кафедра мудири доцент Ғ.Қўчқоров, доцент. Г.Эркаева, ўқитувчилар Ж.Исматуллаев ва С.Маҳмудовлар лойиҳа доирасида Руминиянинг Галати университетида малака ошириб келдилар. Лойиҳа доирасида 2019 йилда 200364000 (икки юз миллион уч юз олтмиш тўрт минг) сўмлик ишларни бажарди.

Кафедра аъзолари хўжалик шартномаларида иштирок этиб келмоқдалар.