Университет янгиликлари

Мустақиллик - улуғ неъмат

4 May, 2021

Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси  ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 30 йил тўлмоқда. Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди. 3 май куни Физика-математика ҳамда Хорижий тиллар факультети талабалари иштирокида ўтказилган тадбирнинг моҳияти ҳам Ватан ва унинг мустақиллигини мустаҳкамлаш учун дахлдорлик ҳиссини кучайтириш ҳамда истиқлол қадрини юксак эканлигини талаба-ёшларга тушунтириш бўлди. Тадбирда Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси ўқитувчиси З.Боймурадов нутқ сўзлаб, бугунги кунимизда мустақиллик аталмиш улуғ неъматнинг бебаҳо эканлиги, унга қарши таҳдидлар турли хил кўринишда бўлаётгани хусусида тўхталиб, бу борада ёшларимизни сергакликка чорлади. Тадбир сўнггида мавзу юзасида талабалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.