Университет янгиликлари

Р е к т о р т а б р и г и

14 January, 2023

Қадрли Ватан ҳимоячилари!

Сизларни 14-январь – “Ватан ҳимоячилари куни”  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларимизнинг 31 йиллиги муносабати билан чин дилдан муборакбод этаман!

Сизларнинг якдил, бир сўзли, кучли ва ишончли эканлигингизни ҳамиша қадрлаймиз. Барчангизга она Ватан ва халқингиз олдидаги муқаддас бурчингизни адо этишдек шарафли, масъулиятли ишларингизда зафар ва омад, сиҳат-саломатлик, куч-қувват, матонат тилайман.

Ватанимиз ҳимояси сизлардек ишончли, қатъиятли ва кучли посбонларимиз қўлида эканлигидан ҳамиша  фахрланамиз!

Қадрли Ватан ҳимоячилари! 

Жонажон Ўзбекистонимиз, халқимиз, оила-аъзоларингиз, яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлинг!

Яна бир бор байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Дилмурод НАБИЕВ

Қарши давлат университети ректори, профессор