VERICASE BUSINESS МУСОБАҚАСИ 2-МАВСУМИ — ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТКАЗИЛДИ

20 Февраль 2026, 05:18
Университет янгиликлари

15-февраль куни Vericase лойиҳасининг 2-мавсуми Ёшлар – Келажагимиз жамғармаси ҳамда Мезосфера маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультетида юқори савияда ташкил этилди. Тадбир факультет талабалари ташаббуси ва фаол иштироки билан мазмунли ва самарали руҳда ўтди. Мусобақада Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларидан 100 дан ортиқ иштирокчи 20 та жамоага бўлинган ҳолда қатнашди. Жамоалар Мезосфера маркетинг агентлиги томонидан тақдим этилган реал бизнес муаммоларига веб-сайт ва мобиль иловалар орқали инновацион ечимлар ишлаб чиқишди.

Асосий ташкилотчилар:
Абдулазиз Кенжаэв (Маркетинг 1-курс) — Вериcасе расмий Амбассадори
Абдураҳимов Адҳам (Молия ва молиявий технологиялар 1-курс) — Эвент менежер
Орипова Мадинабону (Иқтисодиёт 3-курс) — Эвент менежер
Нарзуллаев Зинурбей (Маркетинг 1-курс) — Эвент менежер
Эргашев Абдулло (Маркетинг 3-курс) — СММ менежер

Мазкур жамоанинг ташаббускорлиги ва пухта ташкилий ишлари мусобақанинг муваффақиятли ўтишида муҳим омил бўлди.