Жадидлар мероси – маънавий уйғониш ва тараққиёт пойдевори

20 Февраль 2026, 05:16
Университет янгиликлари

Кимё-биология факультети Ноорганик кимё кафедраси катта ўқитувчиси Лазиза Холмуродова ташаббуси билан Кимё йўналиши талабалари иштирокида 4-сонли талабалар турар жойида “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусида кўргазмали тадбир ташкил этилди. Тадбирда жадид боболаримизнинг маърифатпарварлик фаолияти, миллий уйғониш ва давлатчилик ғояларини шакллантиришдаги тарихий ўрни ҳақида сўз юритилди. Талабалар томонидан саҳна кўринишлари, ватанни улуғловчи қўшиқлар ва рақслар намойиш этилди. Кўтаринки руҳда ўтган тадбир якунида фаол иштирок этган талабалар махсус совға ва сертификатлар билан тақдирланди.