Кибержиноятларнинг салбий оқибатлари ва унга қарши чора-тадбирлар

20 Февраль 2026, 05:14
Университет янгиликлари

Кимё-биология факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари иштирокида “Кибержиноятларнинг салбий оқибатлари ва унга қарши чора-тадбирлар” мавзусида тадбир ташкил этилди. Учрашувда вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Хидиров ҳамда университет профилактика инспектори, капитан Мансур Жаббаров иштирок этди. Тадбирда глобаллашув даврида ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи мафкуравий таҳдидлар, интернет фирибгарлиги ва кибержиноятчиликнинг оқибатлари ҳақида сўз юритилди. Интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, огоҳлик ва ҳушёрликни сақлаш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, гиёҳвандлик, экстремизм ва терроризм каби иллатларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳар бир ёшнинг муҳим вазифаси экани қайд этилди. Тадбир якунида талабаларнинг саволларига жавоб берилди.