“Талабалар лигаси” доирасида “Ректор кубоги” мусобақалари бошланди

20 Февраль 2026, 05:13
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида 18-февралдан 18-мартга қадар “Талабалар лигаси” доирасида спортнинг футбол (футзал), баскетбол, волейбол, кураш, гандбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича “Ректор кубоги” мусобақалари ўтказилмоқда. Мусобақалар ғолиб ва совриндорлари пул мукофотлари билан тақдирланади. Жамоавий спорт турларида 1–4 миллион сўмгача, якка тартибдаги баҳсларда эса 400–500 минг сўмгача миқдорда мукофотлар белгиланган. Бугун мусобақаларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, университетда яратилган шароитлар ҳамда “Ректор кубоги” мусобақасининг аҳамияти ҳақида тўхталишди. Очилиш маросимидан сўнг мусобақаларга старт берилди.

Дастлабки кун натижалари:

Волейбол (қизлар):
Физика факультети 3:0 Кимё-биология факультети
Санъатшунослик факультети 3:0 Иқтисодиёт факультети

Мини-футбол (ўғил болалар):
Физика факультети 1:0 Кимё-биология факультети
Иқтисодиёт факультети 6:0 Санъатшунослик факультети

Мусобақалар давом этмоқда.