“Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди

20 Февраль 2026, 05:12
Университет янгиликлари

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши ва Қарши давлат университети ҳамкорлигида ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, давлат бошқаруви ва парламент фаолиятига қизиқадиган ёшларни аниқлаш мақсадида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди. Турнирда вилоят партия кенгаши масъуллари, депутатлар, устозлар, талаба-ёшлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. Ҳар бир босқичда Конституция ва қонунчилик, парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолияти, давлат ислоҳотлари ва ижтимоий сиёсатга оид 10 та саволдан иборат бўлди.

Олийгоҳ талабаларидан таркиб топган 10 та жамоа қатнашган мусобақада ғолиблар аниқланади:

1-ўрин: “Юксалиш” (Иқтисодиёт факультети)

2-ўрин: “Ренессанс” (Кимё-биология факультети)

3-ўрин: “Экономист” (Иқтисодиёт факультети)

Турнир сўнгида партияга қабул қилинган ёшлар аъзолик гувоҳномалари билан тақдирландилар, ғолиб жамоалар эса диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланди.