Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот

20 Февраль 2026, 05:11
Университет янгиликлари

9-сонли талабалар турар жойида талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев, ректор маслаҳатчиси А.Жўраев, факультет декан ўринбосарлари ҳамда талаба-йигитлар иштирок этди. Суҳбат давомида ТТЖдаги яшаш шароитлари, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, дарсларда фаоллик ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Талабаларнинг фикр ва таклифлари тингланиб, таълим ва дам олиш муҳитини янада яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад талаба-ёшларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашдан иборат бўлди.