Одоб-ахлоқ — қиз бола зийнати
4-сонли талабалар турар жойида талаба-қизларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришга бағишланган учрашув ўтказилди. Тадбирда Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Шоҳида Карамова қизларнинг кийиниш ва муомала маданияти, илм-фандаги ютуқлари ҳамда устоз-шогирд анъаналарини давом эттириш масалалари ҳақида тўхталиб ўтди. Бугунги кун талаба-қизи нафақат билимли мутахассис, балки юксак одоб-ахлоқ эгаси ҳам бўлиши лозимлигини таъкидлади. Самимий руҳда кечган мулоқотда талабалар ҳам ўз фикрларини билдиришди, ҳаётда ўз ўрнини топган олима аёллар фаолияти ибрат сифатида келтирилди. Шунингдек, бадиий адабиётга қизиққан ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар. Мазкур давра суҳбати иштирокчиларда бой таассурот қолдириб, қизларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилди.