"Плоггинг" акцияси ўтказилди

20 Февраль 2026, 05:07
Университет янгиликлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти фаол аъзолари томонидан соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза этиш мақсадида “Плоггинг” лойиҳаси ўтказилди. Лойиҳа доирасида талабалар университет атрофи ва унга туташ ҳудудларни тозаладилар. Шунингдек, тадбир давомида экологик маданиятни оширишга қаратилган тарғибот ишлари ҳам олиб борилди. Мазкур ташаббус ёшлар ўртасида жамоавийлик, фаоллик ва экологик масъулиятни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.