
ҚарДУ профессор-ўқитувчилари Грузияда тажриба алмашмоқда
Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети декани Ғ.Набиэв, Туризм ва маркетинг кафедраси мудири Ш.Мухитдинов, кафедра доценти Ж.Ҳалимов, Иқтисодиёт кафедраси профессори Г.Эркаэва ҳамда докторант Д.Суюнова Грузиянинг Телави давлат университетида илмий стажировка ўтамоқдалар. Стажировканинг дастлабки кунида улар Телави давлат университети халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Тамар Асланишвили билан учрашиб, стажировка дастурининг мақсади ҳамда ташкилий-услубий жиҳатлари бўйича муҳим келишувларга эришдилар. Кейинги куни ҚарДУ делегацияси Телави давлат университети ректори Шалва Чкадуа билан учрашди. У Қарши давлат университети билан илмий ва академик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан мамнунлигини билдириб, туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва ўзаро тажриба алмашиш борасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканини таъкидлади. Ҳозирда илмий стажировка самарали давом этмоқда.