Докторантлар ва тадқиқотчилар фаолияти мониторинг қилинди

2 Октябрь 2025, 10:57
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида олий таʼлимдан кейинги таʼлим тизимида таҳсил олаётган докторантлар, таянч докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар фаолияти самарадорлигини оʻрганиш мақсадида 23–27-сентябр кунлари 3-чорак ҳолати бўйича мониторинг ўтказилди. Мазкур мониторинг изланувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини баҳолаш, илмий нашрлар ва конференцияларда иштирок даражасини аниқлаш, шунингдек, ижро интизоми ҳамда ҳисобот ҳужжатларини оʻрганишга қаратилди. Ҳозирги кунда университетда 5 нафар докторант (DSc), 245 нафар таянч докторант (PhD) ва 423 нафар мустақил тадқиқотчи илмий изланишлар олиб бормоқда.