Ректор табриги

6 Сентябрь 2025, 06:30
Университет янгиликлари

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар, қадрли ҳамкасблар ва азиз талабалар!

Аввало, янги – 2025/2026-ўқув йилининг бошланиши ҳамда талабалик бахтига муяссар бўлган ёшларни чин қалбимдан табриклайман.

Билим — барча эшикларнинг калити, муваффақият ва тараққиётнинг асосидир. Бугунги кунда мамлакатимизда таълим ва илм-фанга юксак эътибор қаратилаётгани, яратилаётган имкониятларнинг барчаси баркамол авлодни тарбиялаш, уларни ҳаётга тайёрлашга хизмат қилмоқда.

Талабалик — инсон ҳаётидаги энг унутилмас, буюк имкониятлар давридир. Шунинг учун бу даврдан самарали фойдаланинг: янги билим ва кўникмаларни ўзлаштиринг, мустаҳкам дўстликлар яратинг, келажагингиз учун пухта режалар тузинг ва ҳар бир дақиқанинг қадрига етинг. Унутманг, сифатли таълим ва ютуқлар сизнинг тиришқоқлигингиз, сабр-тоқатингиз ва илмга бўлган садоқатингизга чамбарчас боғлиқдир.

Янги ўқув йили сизларга қувонч, омад ва юксак муваффақиятлар олиб келсин!

Набиев Дилмурод Хамидуллаевич
Қарши давлат университети ректори, профессор