
Дзюдо бўйича университет биринчилиги бўлиб ўтди
2 Октябрь 2025, 10:53
Университет янгиликлари
Хабар берилганидек, 1-октябр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Қарши давлат университети Кураш залида дзюдо бўйича университет биринчилиги ташкил этилди. Унда талаба йигитлар 60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг ва +90 кг вазн тоифаларида куч синашдилар. Беллашувлар юқори савияда, қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари 600 минг, 500 минг ҳамда 300 минг сўм пул мукофотлари билан бир қаторда даражали дипломларга эга бўлдилар.