Маърифат — тинчлик ва тараққиёт асоси

2 Октябрь 2025, 10:45
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Жумладан, университетнинг Кимё-биология, Иқтисодиёт, География ва агрономия, Математика ва компьютер илмлари, Филология, Тиббиёт, Тарих ҳамда Хорижий тиллар факультетларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” мавзусида учрашувлар ташкил этилди. Тадбирларда ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти, бағрикенглик ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан ёндашиш масалалари ёритилди. Шу билан бирга, ёшларида радикал ғояларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришда мамлакатимиз тажрибаси ҳақида маълумотлар берилди. Юзма-юз суҳбатларда талаба-ёшлар ўз фикр ва таклифлари билан фаол иштирок этдилар. Шунингдек, мавзуга доир видеолавҳалар ҳам намойиш этилди.