“Китобхон талаба” мусобақаси

2 Октябрь 2025, 10:43
Университет янгиликлари

Қарши давлат университети бошланғич ташкилоти етакчиси ташаббуси билан олийгоҳ талаба-ёшлари ўртасида “Китобхон талаба” танлови ўтказилди. Танлов давомида иштирокчилар бадиий асарлар асосида тест топшириқларини бажариб, аннотация ёзиш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Шунингдек, ижодий чиқишлар орқали китобхонлик маданиятини намоён этдилар.