
Кинонамойиш
23 Июнь 2025, 11:47
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида талаба-ёшларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Уч қаҳрамон” номли ўзбек фильми намойиш этилди. Кинокартина режиссори ва сценарий муаллифи Шоҳрух Расулов бўлиб, асосий ролларни таниқли актёрлар — Улуғбек Қодиров, Шоҳрух Ҳамдамов, Сирожиддин Сатторов ҳамда Қозоғистонлик истеъдодли актёр Тауэкел Мусилим ижро этган. “Уч қаҳрамон” фильмида жиноятчиликка қарши курашда бирдамлик, мардлик, жасорат ва қатъият билан хизмат вазифасини адо этиб келаётган Ички ишлар ходимларининг фаолияти акс эттирилган. Мазмунли фильм намойиши талаба-ёшларда чуқур таассурот қолдирди.